Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

АПЛ. «Борнмут» «Эвертон» майдонида муҳим ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

«Эвертон» Англия чемпионатининг 26-тури доирасида «Борнмут»дан мағлубиятга учради — 1:2. Ўйин «Хилл Дикинсон» стадионида бўлиб ўтди.

«Ирислар» ҳужумчиси Илиман Ндиайе 42-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Танаффусдан сўнг меҳмонлар 3 дақиқа ичида иккита гол уришди — Райан ва Амин Адли ўзларини кўрсатишди.

69-дақиқада «Эвертон» ҳимоячиси Жейк О'Брайен қизил карточка олиб, майдонни тарк этгач, мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди.

«Борнмут» 37 очко жамғариб, турнир жадвалида «Эвертон»га етиб олди. Жамоалар 27 очко билан мос равишда 9 ва 8-ўринларни эгаллаб турибди.

Англия Премьер-лигаси. 26-тур | 11 февраль | Hill Dickinson стадиони

Эвертон — Борнмут — 1:2

  • Голлар: Ндиайе, 42-пен. (1:0); Райан, 61 (1:1); Адли, 64 (1:2).

  • Эвертон: Пикфорд, Тарковски, Брантуэйт, Миколенко (Кин, 90+3), О`Брайен, Гана Гуйе, Гарнер, Дьюсбери-Холл, Джордж (Армстронг, 62), Ндиайе, Барри (Бету, 62).

  • Борнмут: Петрович, Сенеси, Хилл, Трюффер, Хименес, Скотт, Тот (Крупи, 58), Кристи (Кук, 80), Адли (Брукс, 80), Райан (Смит, 90+3), Эванилсон (Энес Юнал, 58).

  • Огоҳлантиришлар: Бету (66) — Райан (57), Брукс (81), Хименес (90).

  • Четлатиш: О`Брайен (69).

Киритилди: 05:15, 11.02.2026.
Ўқилди: 236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.