Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Лиам Росеньор: «Биз «Лидс»га дуранг совға қилдик»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Лиам Росеньор Премьер-лига доирасида «Лидс» билан ўйинда қўлдан бой берилган ғалаба (2:2) ҳақида фикр билдирди.

«Кўклар» Жоао Педро ва Коул Палмернинг 24 ва 58-дақиқаларда киритган голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Меҳмонлар 67 ва 73-дақиқаларда Лукас Нмеча ҳамда Ноа Окафорнинг саъй-ҳаракатлари билан мувозанатни тиклашди.

«Ҳамма нарса олти дақиқа ичида содир бўлган иккита вазият туфайли ҳал бўлди. Биз ғалаба қозонишимиз шарт эди, лекин айнан шу икки эпизод сабабли икки очко йўқотдик. Биз «Лидс»га дуранг совға қилдик.

Футболда, агар ҳал қилувчи вазиятларда хатога йўл қўйсангиз, ҳар қандай воқеа содир бўлиши мумкин. Ўша даврдан олдин ва кейин бутун ўйин давомида рақибдан яхшироқ ўйнаган бўлсак-да, иккита гол ўтказиб юбордик. Албатта, бундай ҳолат юз бермаслиги керак эди. Бундай вазиятлар яна такрорланмаслиги учун футболчилар билан муайян масалаларни муҳокама қилиб олишим керак», — дея BBC Росеньорнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Киритилди: 05:29, 11.02.2026.
Ўқилди: 492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.