Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Томас Франк истеъфо ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Томас Франк эҳтимолий истеъфо ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

Сешанба куни «шпорлар» ўз уйида «Ньюкасл»га имкониятни бой беришди (1:2). Лондонликлар АПЛнинг 26 туридан сўнг турнир жадвалида 16-поғонани эгаллаб туришибди, хавфли зонадан жамоани атиги беш очко ажратиб турибди. Шунга қарамай, Франкнинг сўзларига кўра, ҳозирча унга ишдан бўшатилиш хавф солаётгани йўқ.

«Йўқ, мен кеча клуб эгалари билан гаплашдим, — дея жавоб берди даниялик мутахассис «қарғалар» билан ўйиндаги омадсизликдан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга. — Мен жуда қаттиқ ишлаяпман ва жамоани энг яхши тарзда тайёрлаш учун қўлимдан келган барча ишни қиляпман.

Мен мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлганини тушунаман. Ҳамма айбни мураббийга ағдариш — энг осон йўл, афсуски, бу менинг ишимнинг бир қисми. Вазиятни ўзгартириш учун куну тун меҳнат қиламан, лекин ҳамма нарса ҳам бир кишига боғлиқ эмас», — деди Франк BBC Match of the Day нашрига берган интервьюсида.

Якшанба куни, 22 февраль санасида, «Тоттенхэм» «Арсенал»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 05:34, 11.02.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик