Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

«Тоттенхэм» хавфли ҳудуд ёқасида

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» учун жон сақлаб қолиш учун курашиш истиқболи тобора ҳақиқатга айланиб бормоқда. Сешанба куни «шпорлар» ўз майдонида «Ньюкасл»га имкониятни бой бериб (1:2), навбатдаги омадсизликка учради. Томас Франк жамоаси 26 турдан сўнг 29 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Хавфли ҳудуддан юқоридаги сўнгги поғонада турган «Ноттингем Форест» битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда «шпорлар»дан атиги уч очкога ортда қолмоқда, чиқиб кетиш зонасидаги «Вест Хэм» билан фарқ эса беш очкони ташкил этади.

Ўтган мавсумда «Тоттенхэм» 17-ўринни банд этган эди, бироқ у вақтда Чемпионшипга тушиб кетиш хавфи деярли йўқ эди — 18-ўрин билан мусобақани тарк этган «Лестер»дан фарқ 13 очкони ташкил қилган.

Киритилди: 05:38, 11.02.2026.
Ўқилди: 607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.