«Барселона» спорт директори Деку жамоа ҳимоячиси Рональд Араухонинг ҳолати борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Уругвайлик ҳимоячи руҳий муаммолардан азият чеккан ва ўтган йилнинг ноябрь ойида «Челси»га қарши ўйиндан сўнг депрессия туфайли клуб ихтиёрини вақтинча тарк этишга мажбур бўлган эди. У жорий йилнинг январь ойида сафга қайтди.
«Агар инсон ўзини ёмон ҳис қилаётганини ва ёрдамга муҳтожлигини тан олса, демак, у соғайиш йўлининг ярмини босиб ўтибди. Рональд бу қарорга келиб, жасорат кўрсатди. У ҳаммасини очиқ айтганидан мамнун бўлдим, чунки ҳамма спортчилар ҳам ўз депрессияси ҳақида гапира олмайди. Ҳозир у билан ҳаммаси жойида — энг муҳими шу», — дея Декунинг сўзларини Испания ОАВлари келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марк-Андре тер Штеген жамоани тарк этгач (у «Жирона»га ижарага берилган), айнан Рональд Араухо сардорлик боғичига эга бўлган эди.













