Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Гвардиола Холандни ҳимоя қилди: «Усиз натижаларимиз анча ёмон бўларди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг сермаҳсуллиги пасайгани борасидаги саволларга жавоб беришда давом этмоқда.

25 ёшли ҳужумчи сўнгги 13 та ўйинда бор-йўғи уч марта гол уришга муваффақ бўлди, бундан ташқари, ушбу голларнинг иккитаси пенальтидан киритилган.

«Эрлинг ҳозир 29 ёки 30 ёшда эмаслигини унутмаслик керак. У ҳали ёш, ривожланишда давом этмоқда ва ҳар мавсумда яхшиланиб бормоқда. У ўз организмини яхши билади ва ҳар уч-тўрт кунда майдонга тушиш нимани англатишини жуда яхши тушунади. Холандсиз натижаларимиз бундан анча ёмонроқ бўларди», — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Бугун «шаҳарликлар» ўз майдонида «Фулхэм»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.

Киритилди: 12:12, 11.02.2026.
Ўқилди: 332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.