Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

«Олти ҳафта олдин «МЮ» бу ўйинда мағлуб бўларди»: Батт Кэррикнинг таъсирини юқори баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Ники Батт Майкл Кэррикнинг иши ҳақида ўз фикрларини билдирди. Сешанба куни инглиз мутахассиси бошчилигидаги жамоа илк бор ғалаба қозона олмади — «Вест Хэм» билан ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бунгача бўлган тўртта учрашувда «қизил иблислар» бош мураббий вазифасини бажарувчи Кэррик қўл остида тўрт бор ғалаба қозонишган эди.

«Кэррик керакли футболчиларни тўғри позицияларга жойлаштирди. Бу ерда ҳеч қандай ўта мураккаб нарса йўқ!

Олти ҳафта олдин «Манчестер Юнайтед» бундай ўйинда 0:2 ёки 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўларди», — деди Батт баҳс якунланганидан сўнг «TNT Sports» эфирида.

Майкл Кэррик январь ойи бошида истеъфога чиқарилган Рубен Аморимнинг ўрнини эгаллаб, «МЮ» бош мураббийи лавозимига тайинланган эди.

Киритилди: 12:25, 11.02.2026.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.