«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиоланинг фикрича, Родри ҳали ўзининг энг юқори спорт формасига (пик нуқтасига) чиққани йўқ.
Испаниялик ярим ҳимоячи ўтган мавсум бошида олган оғир жароҳатидан сўнг формага кириши учун узоқ вақт керак бўлди. Январь ойидан бошлаб «Олтин тўп» соҳиби яна мунтазам равишда майдонда кўрина бошлади.
«Йўқ, Родри ҳали энг юқори формасига чиқмади. У жорий мавсум якунигача ўз ҳолатини тиклаб олиши керак ва кейинги мавсумда у чинакам пик нуқтасида бўлади. Албатта, гап фақат Родрида эмас, лекин бу алоҳида ҳолат: у ўз узатмалари билан рақиб чизиқларини 40, 50, 60 марталаб ёриб ўтади — бошқа ҳеч ким буни бундай қила олмайди. Ўтган мавсумда бошимизга тушган кўнгилсизликлар Родри соғлом бўлганида содир бўлмасди. Буни ҳамма билади. Аммо мен унинг зиммасига ҳаддан ташқари катта масъулият юклашни истамайман», — деди Гвардиола матбуот анжуманида.













