"Бавария" яримҳимоячиси Арьен Роббен жамоа янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан кечаётган фаолияти ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатган.
"Жамоага янги мураббий келганида баъзи нарсаларга ўзгартириш киритиши нормал ҳолат. Ҳамма нарсага кўникиш учун вақт керак. Кейинги ҳафталарда албатта ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади.
Қандай ҳужум уюштиришимиз борасида Гвардиоланинг ғоялари менга ёқди. Бу мураббий қўл остида яна бир қадам олдинга одимлашимни ҳис қиляпман", деди Роббен.













