Кириш Регистрация

Инглиз клуби "Манчестер Сити" дарвозабони учун 35 миллион таклиф қилади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" дарвозабони Жеймс Траффорд ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар бермоқда.

23 ёшли футболчига "Лидс Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби ёзги трансферлар вақтида Траффордни сотиб олишни режалаштирмоқда. Дарвозабон бўйича таклиф 35 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Жеймс 2025 йилнинг ёзида "Бёрнли"дан "шаҳарликлар" сафига ўтганди. Битим суммаси 31 миллион еврони ташкил этди. Траффорднинг "Манчестер Сити" билан меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Траффорд АПЛда 3та ўйин ўтказиб, 4та гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 15:10, 11.02.2026.
Ўқилди: 373 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.