Англиялик Трент Александр-Арнольд клубини ўзгартириши мумкин, деб хабар беради Tribal Football.
Журналистлар маълумотига кўра, юлдуз ҳимоячи жамоанинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа билан муносабатлари яхши эмаслиги сабабли "Реал"ни тарк этиш ҳақида ўйлаган. Трент бош мураббий унга ишонмаётгани ва бошқа футболчиларни афзал кўраётганидан жуда норози.
27 ёшли инглиз "қаймоқранглилар" сафига ўтган йилнинг ёзида "Ливерпул"дан кўчиб ўтган эди. Александр-Арнольд 2031 йил июнь ойи охиригача меҳнат шартномасини тузди. Transfermarkt портали унинг бозор нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.













