"Фламенго" президенти Луис Эдуардо Баптишта Мадриднинг "Реал" клуби юлдузи Винисиус Жуниорнинг эҳтимолий трансфери борасида фикр билдирди.
"Бу биз учун вариант эмас. Биз у хоҳлаган маошни таклиф қила олмаймиз. Ўйлашимча, Винисиус Европада қолишни истайди", — дея раҳбарнинг сўзларини "AS" нашри келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли юлдузли ҳужумчи "қироллик" клубида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Бразилиялик футболчи ва "қаймоқранглилар" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. "Transfermarkt" портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.













