«Барселона» Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви доирасида «Атлетико»га қарши кечадиган сафар ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. Сешанба куни эрталаб Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа навбатдаги машғулотини ўтказди. Журналист Альфредо Мартинеснинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «кўк-анорранглилар» вингери Рафинья машғулотларда иштирок этмаган.
Бу Рафиньянинг Мадриддаги баҳсни ўтказиб юборишини англатади. Шунингдек, жароҳатлар сабабли «Барселона»га Маркус Рэшфорд, Педри, Гави ва Кристенсен ҳам ёрдам бера олмайди.
«Атлетико» ва «Барселона» ўртасидаги кубок ярим финали 12 февраль куни Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади. Финал йўлланмаси тақдири ҳал бўладиган жавоб учрашуви эса баҳорнинг бошида — 3 март куни бўлиб ўтади.













