Англия Премьер-лигасининг 26-тури бошланди, унда "Борнмут" сафарда "Эвертон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
"Гилослар"нинг испаниялик мураббийи Андони Ираола ўйин воқеалари ҳақида фикр билдирди. У ўйинни мазмунсиз деб ҳисоблади, аммо натижадан жуда мамнун эди.
"Биз ижобий даврни бошдан кечирмоқдамиз. Бугунги ўйин ажойиб бўлмаслиги мумкин, аммо натижа ижобий эди", дея Ираоланинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC Sport.













