Кириш Регистрация

"Ҳатто гол урсанг ҳам, яхши ўйнамаяпсан": "Реал" юлдузлари ўртасидаги низо чиқди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби кийиниш хонасида икки юлдуз футболчи ўртасида даҳанаки жанг бўлиб ўтди. Бу воқеа Ла Лига доирасидаги «Леванте»га қарши яқинда ўтказилган ўйиннинг танаффусида юз берган.

Таъкидланишича, «Реал» футболчиларидан бири бошқасига шундай деган: «Ҳатто голлар ураётган бўлсанг ҳам, сен яхши ўйнамаяпсан».

Футболчиларнинг исмлари ошкор этилмаган. Ушбу инсайдни «The Touchline» нашри тез-тез «El Chiringuito» кўрсатувида чиқиш қиладиган журналист Хуанфре Сансга таяниб келтирмоқда. «Реал» ва «Леванте» жамоалари 17 январда тўқнаш келишган эди.

Биринчи бўлимда гол урилмаган, танаффусдан сўнг «қаймоқранглилар» Килиан Мбаппе (пенальтидан) ва Рауль Асенсио томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Киритилди: 21:42, 11.02.2026.
Ўқилди: 2759 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.