Кириш Регистрация

Влаховичга «Барселона», «Бавария» ва «Милан» қизиқиш билдирмоқда. «Ювентус» билан музокаралар тўхтатилган

Баҳо:
+ | -

Испания ва Германиянинг топ-клублари Душан Влаховичга бўлган қизиқишларини сақлаб қолишмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, ҳужумчи ва «Ювентус» ўртасидаги музокаралар тўхтатилган, бироқ сербиялик футболчи ҳали бирор бир бошқа клуб билан келишувга эришмаган. Роберт Левандовскига ўринбосар қидираётган «Барселона» ҳужумчи билан алоқага чиққан. Шунингдек, Влахович «Бавария»ни ҳам қизиқтириб қолган, аммо сўнгги бор октябрь ёки ноябрь ойларида алоқа ўрнатилган ва ҳозирча расмий таклиф берилмаган. «Милан» ҳам Душанни ўз назоратида ушлаб турибди.

Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи А Серияда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Киритилди: 00:34, 12.02.2026.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.