Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби дарвозабони Гульелмо Викарио Италия А Сериясининг топ-клубларидан бирига ишга жойлашиш вариантига эга.
Манбага кўра, 29 ёшли посбонни Миланнинг "Интер" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Нерадзуррилар"га Туриннинг "Ювентус" клуби рақобатчи бўлмоқчи. Викарионинг ўзи ҳам мавсум-2025/2026 якунлангач, жамоасини ўзгартиришга тайёр.
Гульелмо 2023 йилнинг ёзидан бери "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилмоқда. "Шпорлар" ва дарвозабон ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Дарвозабоннинг бозор нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.













