«Манчестер Сити» ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунс келаётган ёзда жамоани тарк этади. Томонлар 2026 йилнинг июнь ойи охирида якунига етадиган меҳнат шартномасини узайтиришни режалаштиришмаяпти.
«Caught Offside» журналистларининг берган маълумотига кўра, 31 ёшли инглиз футболчисида Италия ва Испания чемпионатларида фаолиятини давом эттириш вариантлари мавжуд. «Атлетико» ва «Милан» клублари Стоунсни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Аввалроқ ҳимоячига Мюнхеннинг «Бавария» клуби томонидан қизиқиш борлиги ҳақида ҳам хабар берилган эди.
Жорий мавсумда Стоунс Хосеп Гвардиола жамоаси таркибида кам кўриниш бермоқда. Тажрибали футболчи Англия Премьер-лигасининг атиги еттита ўйинида иштирок этди ва самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.













