Кириш Регистрация

Кейн "Бавария"нинг требль ютиш имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн мюнхенликларнинг жорий мавсум якунида «требль» (бир мавсумда учта асосий соврин) қайд этиш имкониятларини баҳолади.

«Бу, шубҳасиз, мумкин, аммо мақсадгача ҳали анча масофа бор. Биз ҳаволаниб кетмаймиз. Ҳали ҳам барча мусобақаларда иштирокимизни давом эттиряпмиз. Ўйинимиз ва клубдаги муҳитни ҳисобга олсак, албатта, бунинг иложи бор. Бироқ треблни қўлга киритиш учун озгина омад ҳам керак: ҳамма нарса сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши, яхши натижалар кўрсатишда давом этиш ва жароҳатлардан қочиш лозим. Биз шунчаки айни дамда қилаётган ишимизга эътибор қаратишимиз керак», — деди Кейн матбуот анжуманида.

Харри Кейн 2023 йилда «Тоттенхэм»дан «Бавария»га 95 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда 32 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:13, 12.02.2026.
Ўқилди: 172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.