Кириш Регистрация

«Барселона» спорт директори «Реал»нинг кучайганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку жамоанинг «Реал» билан чемпионлик учун кураши ҳақида ўз фикрларини билдирди. Айни дамда каталонияликлар турнир жадвалида мадридликларни бир очкога ортда қолдириб, пешқадамлик қилишмоқда.

«Менинг фикрим мураббийимизнинг фикри билан бир хил. Чемпионат — бу узоқ масофа ва унда ким камроқ хато қилса, ким барқарорроқ бўлса ва бу темпга чидай олса, ўша юқори ўринни эгаллайди. Ўйлайманки, биз ҳамма нарсани тўғри қиляпмиз, лекин олдинда ҳали кўплаб ва ўта қийин ўйинлар кутиб турибди.

Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашиш керак. Энг муҳими — жамоа яхши ҳолатда, бироқ олдинда ҳали узоқ йўл бор. «Реал» сезиларли даражада кучайди, уларда ажойиб футболчилар бор. «Атлетико» бироз ортда қолган бўлса-да, ҳали курашга қайтиши мумкин, айниқса, улар билан бўлажак ўзаро ўйинимизни ҳисобга олсак», — дея Декунинг сўзларини келтирмоқда Испаниянинг «Sport» нашри.

Эслатиб ўтамиз, бугун — пайшанба, 12 февраль куни «Барселона» Испания Кубоги ярим финали доирасида «Атлетико»га қарши илк учрашувни ўтказади.

Киритилди: 17:01, 12.02.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.