Кириш Регистрация

Стам Каземиро ўрнини боса оладиган футболчи исмини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Яп Стам «қизил иблислар»нинг «Брайтон» ярим ҳимоячиси Карлос Балебага бўлган қизиқиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Менга Карлос Балеба жуда ёқади ва ўйлайманки, у «Манчестер Юнайтед»да Каземиронинг ўрнини боса олади. Френки де Йонг ҳам менга жуда мақбул номзод, лекин у «Барселона»да қоладиган кўринади. «Манчестер Юнайтед»га яхши жисмоний ҳолат ва чидамлиликка эга бўлган ўринбосар керак. Шунингдек, улар тўп билан яхши муомалада бўладиган футболчи қидиришлари лозим. Балеба буни таъминлаб беришга қодир», — деди Стам «Metro» нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи «чайкалар» сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушди, бироқ ҳозирча самарали ҳаракатларни амалга оширмади. «Transfermarkt» портали камерунлик футболчининг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ «Брайтон» уни 80-100 миллион фунт стерлинг атрофида сотмоқчи.

Киритилди: 17:08, 12.02.2026.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.