Кириш Регистрация

Гатти «Ювентус»дан кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳимоячиси Федерико Гатти шу ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

«Tuttosport» нашрининг хабарига кўра, Турин клуби футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бунга асосий сабаб сифатида жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти уни эндиликда «дахлсиз» футболчилар қаторига қўшмаётгани кўрсатилмоқда.

Шунингдек, ҳимоячининг йиллик 3 миллион евро (аниқроғи 3,1 млн евро) миқдоридаги маоши ҳам клуб раҳбариятини ўйлантириб қўйган. «Ювентус» Гаттининг майдондаги ўйини бундай юқори маошга тўлиқ лойиқ эмас деб ҳисобламоқда. Маълумот ўрнида, Гатти 2025 йилнинг июль ойида клуб билан шартномасини узайтирган ва маоши сезиларли даражада оширилган эди.

Федерико Гатти 2022 йилда «Фрозиноне»дан «Ювентус»га 9 миллион евро эвазига ўтган. Унинг «кекса синьора» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий 2025/2026 йилги мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. «Transfermarkt» портали футболчининг айни дамдаги бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:48, 12.02.2026.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик