Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед

Чеферин ва Перес ярашишдими? УЕФА президенти Суперлига лойиҳасининг якунлангани ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

УЕФА президенти Александер Чеферин Европа Суперлигаси лойиҳасининг ниҳоят барҳам топганига муносабат билдирди. Сўнгги беш кун ичида лойиҳанинг охирги иштирокчилари — «Барселона» ва «Реал Мадрид» ҳам ундан воз кечганини эълон қилди.

"Реал" ва "Барселона" яна оиламизга қўшилганидан жуда хурсандман. Ростини айтсам, ҳаммамиз бу баҳс-мунозаралардан чарчагандик. "Реал" президенти билан келишмовчиликларимиз бўлди, лекин бир нарсани аниқлаштириб олсак: биз ҳеч қачон бир-биримизга бўлган ҳурматни ва ўйинга бўлган муҳаббатимизни йўқотмаганмиз. Бу вазиятда ягона ғолиб — футбол", — дея Чефериннинг сўзларини келтирмоқда «FOX Sports».

Маълумки, Суперлига лойиҳасини Флорентино Перес жуда фаол қўллаб-қувватлаб келаётган эди. Дастлаб лойиҳани Европанинг 12 та гранд клуби бошлаган, бироқ улардан 9 таси мухлисларнинг кескин норозилигидан сўнг тезда бу фикрдан воз кечганди. Кейинроқ «Ювентус», яқинда эса Испаниянинг икки гиганти ҳам Суперлигани тарк этди.

Киритилди: 17:51, 12.02.2026.
Ўқилди: 1109 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик