Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" Рэтклиффнинг муҳожирлар ҳақидаги шов-шувли сўзлари фонида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" клуби расмий сайтида клуб хўжайини Жим Ретклиффнинг Буюк Британиядаги иқтисодий вазият ҳақида гапириб, мамлакатда муҳожирлар кўплигини таъкидлагани фонида баёнот берди. Аввалроқ ОАВ манкунианликлар раҳбариятининг бошқа қисми Ретклиффнинг сўзларидан ғазабланганини маълум қилганди.

"Манчестер Юнайтед" очиқ ва меҳмондўст клуб эканлигидан фахрланади. Ўйинчилар, ходимлар ва глобал мухлислар ҳамжамиятининг хилма-хил таркиби ҳар ким ўз уйи деб атай оладиган Манчестернинг тарихи ва меросини акс эттиради.

2016 йилда тенглик ташаббуси бошланганидан буён ушбу тамойил, шунингдек, хилма-хиллик ва инклюзивлик тамойиллари барча фаолиятимизнинг асосини ташкил этиб келмоқда. Биз бу дастур руҳига тўлиқ содиқ қоламиз. Бу қадриятлар нафақат бизнинг регламентларимизда, балки клуб маданиятида ҳам мустаҳкамланган", - дейилади "қизил иблислар" баёнотида.

Киритилди: 23:05, 12.02.2026.
Ўқилди: 308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.