Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Назорат ўйини. «Навбаҳор» «Актобе»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги навбатдаги халқаро ўртоқлик баҳсларини 12 февраль куни Россиянинг “Балтика” ва Қозоғистоннинг “Актобе” жамоаларига қарши ўтказишни режалаштирганди.

Россияликлар билан бўладиган учрашув ноқулай об-ҳаво ҳамда майдон сифатсиз ҳолатга келганлиги боис, қолдирилди.

Қозоғистонликларга қарши кечадиган беллашув эса ўтказилди. Мазкур ўйинда наманганликлар бош мураббийи Тимур Кападзе майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Анри Чичинадзе, Умар Адҳамзода, Қувондиқ Рўзиев, Шоҳмалик Комилов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Аббосжон Ғуломов, Ваня Илич, Русланбек Жиянов ва кўрикдаги яна 2 нафар футболчи.

Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммадали Усмонов, Зафарбек Раҳимжонов ҳамда кўрикдаги футболчи.

Ушбу учрашувда “Актобе” беллашувнинг сўнгги, яъни, 90-дақиқасида захирадан майдонга туширилган ярим ҳимоячи Аян Байдеулатовнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Лочинлар” Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинни 16 февраль куни Грузиянинг совриндор жамоаларидан бири бўлган “Динамо” (Тбилиси)га қарши ўтказишади.

Киритилди: 00:15, 13.02.2026.
Ўқилди: 1013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик