Кириш Регистрация

Варан УЕФА ва «Реал» ўртасида Европа Суперлигаси масалалари бўйича эришилган келишувга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Рафаэль Варан УЕФА ва «Реал» ўртасида Европа Суперлигаси масалалари бўйича эришилган келишувга муносабат билдирди.

«Реал», Европа клублари ассоциацияси ва УЕФА ўртасидаги тарихий келишув — жаҳон футболи учун ажойиб янгилик.

Бу бизга барча масалаларда: клублар келажаги, ўйинларнинг мухлислар учун қулайлиги, технологиялар ривожи ва энг муҳими — тақвим ҳамда футболчилар саломатлиги борасида олдинга ҳаракат қилиш имконини беради. Тезкорлик билан ҳаракат қилиш зарур.

Мен учун «Реал»да тўп суриш катта шараф бўлган, Флорентино Перес ва унинг қарашлари билан яхши танишман. Агар у келишувга қўл қўйган бўлса, демак, бундан биринчи навбатда ашаддий футбол мухлислари ютишини ва футболчилар яхшироқ ҳимоя қилинишини билади. Флорентино спортимиз манфаатлари йўлида ҳаракат қилади ва буни яна бир бор исботлади.

Биргаликда олдинга интилиш вақти келди ва мен ушбу жараённинг бир қисми эканлигимдан хурсандман", — деб ёзди «Реал»нинг собиқ ҳимоячиси.

Киритилди: 04:03, 13.02.2026.
Ўқилди: 246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.