Кириш Регистрация

«Тоттенхэм» 3 та мураббийдан бирини танлаши керак

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби шошилинч равишда мавсум якунига қадар вақтинчалик мураббий қидирмоқда. Бу ҳақда «Sun Sport» нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, айни дамда «шпорлар» Германия ва АҚШ терма жамоалари собиқ устози Юрген Клинсманн, ўзларининг собиқ мураббийи Харри Реднапп, шунингдек, «Ференцварош» бош мураббийи Робби Кин номзодларини кўриб чиқмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин «Тоттенхэм» бош мураббийлик лавозимига Маурисио Почеттинони қайтаришга ҳаракат қилади. Аргентиналик мутахассис 2019 йилда жамоани Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиққан ва у ерда «Ливерпуль»га имкониятни бой берган эди (0:2).

Ҳозирда пойтахт клуби Премьер-лига турнир жадвалида 26 турдан сўнг 29 очко жамғариб, 16-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:00, 13.02.2026.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.