Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Жек Уилшер профессионал фаолияти давомида ўйнаган стадионлар орасида энг яхши муҳитга эга аренани танлади.
Англиялик собиқ ярим ҳимоячи бу борада «Ливерпуль»нинг уй стадиони — «Энфилд»ни алоҳида эътироф этди.
«Қайси стадиондаги муҳит энг яхшиси эди? «Энфилд», — дея Уилшернинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.
Маълумот учун, «Энфилд» стадиони «Ливерпуль» клубининг уй аренаси ҳисобланади. Мазкур стадион мухлислар томонидан яратиладиган ўзига хос муҳит ва кучли қўллаб-қувватлаш билан машҳур.
Жек Уилшер футболчилик фаолияти давомида «Арсенал» сафида 197 та расмий учрашувда иштирок этиб, 14 та гол урган ва 28 та голли узатмани амалга оширган.
Англиялик футболчи профессионал фаолиятини нисбатан эрта, 30 ёшида якунлаган. Айни пайтда у 34 ёшда.













