Англия чемпионати 26-турининг сўнгги ўйинида Лондоннинг «Арсенал» клуби «Брентфорд» билан баҳсда икки очко йўқотди. Лондонликлар посбони Давид Райя дурангдан сўнг ҳафсаласи пир бўлганини яширмади.
"Биз дурангдан хафамиз. Аммо бу ерда ўйнаш доим қийин эканлигини унутмаслигимиз керак. Турнир жадвалида эса биз биринчи бўлиб қоляпмиз ва устунликни сақлаб турибмиз. Менимча, ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ голли вазиятлардан фойдаланишда бироз омадимиз келмади", — дея Райянинг сўзларини келтиради «BBC Sport».
Натижада, тур якунларига кўра Лондон клубининг «Манчестер Сити»дан устунлиги атиги тўрт очкогача қисқарди.













