Мадриднинг «Атлетико» клуби мухлислари Испания Кубоги дастлабки ярим финалидан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйиннинг (4:0) иккинчи бўлимида Испания байроқларини хилпиратиб, "Яшасин Испания!" дея ҳайқиришди.
Ўша пайтга келиб каталонияликлар аллақачон 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишаётган эди. Мадридликлар барча голларни учрашувнинг биринчи бўлимида киритишган.
Жавоб ўйини 3 март куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.













