Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -

Испания Кубоги 1/2 финали доирасидаги «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги учрашув бош ҳаками Хуан Мартинес Мунуэра ўйиндан кейинги ҳисоботида офсайдни аниқлашда VAR тизими ишламай қолгани сабабини баён қилди. Ўйин «Атлетико»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Таҳлил давомида футболчиларнинг зич жойлашгани сабабли тизим ўйинчиларни скелет даражасида моделлаштиришда муаммога дуч келгани аниқланди. Моделни қайта калибрлашга уриниш ва белгиланган процедурага мувофиқ бунинг иложи йўқлиги маълум бўлгач, VAR жамоаси якуний ва тўғри қарор қабул қилиш учун офсайд чизиқларини қўлда чизишга киришди", — дейилади ҳакам Мунуэранинг ҳисоботида.

Ҳакамга «Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарсининг иккинчи бўлимда, 52-дақиқада урган голини офсайд сабабли бекор қилиш учун олти дақиқадан кўпроқ вақт керак бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби «Барселона» ҳисобланади. Аввалги мавсум финалида «кўк-анорранглилар» Мадриднинг «Реал» клубини қўшимча бўлимларда 3:2 ҳисобида мағлуб этишган эди.

Киритилди: 19:09, 13.02.2026.
Ўқилди: 7145 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5580]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3517]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3236]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3104]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3030]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2891]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2611]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2453]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2288]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1992]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик