Кириш Регистрация

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» Испания Кубогида «Атлетико»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди, бироқ энди бор эътиборини келажакка қаратмоқда. Ханс-Дитер Флик аллақачон футболчиларни душанба куни бўлиб ўтадиган «Жирона»га қарши ўйинга тайёрламоқда.

Яхши янгилик шундаки, Рафинья сафга қайтди. «Барселона» матбуот хизмати бразилиялик вингер гуруҳ машғулотларига қайтганини маълум қилди. Кўриниб турибдики, бразилиялик футболчининг бўлажак ўйинда майдонга тушиш имконияти юқори.

Испания чемпионати доирасидаги «Жирона» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув душанба куни, 16 февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да (17 февралга ўтар кечаси) бошланади.

Ҳозирда «Барселона» Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 22:04, 13.02.2026.
Ўқилди: 7202 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик