Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар

Баҳо:
+3 | -

"Барселона" футбол клуби Испания Кубоги дастлабки ярим финалида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши ўйинда ҳимоячи Пау Кубарсининг бекор қилинган голи сабабли Испания Қироллик футбол федерациясига (RFEF) расмий шикоят йўллаш ниятида.

Қайд этилишича, Каталония клуби раҳбарияти ҳакамларнинг қароридан ҳам, ушбу қарорни қабул қилиш жараёнидан ҳам ниҳоятда норози. Тегишли мурожаат яқин вақт ичида федерацияга юборилиши кутилмоқда.

Машмашага сабаб бўлган вазият Испания Кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида содир бўлди. Унда "Атлетико" ўз майдонида "Барселона"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Мадридда ўтган баҳсда ҳисоб 7-дақиқадаёқ меҳмонлар ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг автоголидан сўнг очилди. 14-дақиқада Антуан Гризманн мезбонлар устунлигини оширган бўлса, биринчи бўлим ўрталарига келиб "Атлетико" Адемола Лукман (33-дақиқа) ва Хулиан Альвареснинг (45+2-дақиқа) голлари эвазига ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади, бироқ 86-дақиқада "Барселона" 1 киши кам бўлиб қолди — Эрик Гарсия қизил карточка олди. Каталонияликларнинг голларидан бири ҳакамлар бригадасининг аралашувидан сўнг бекор қилинди ва айнан шу ҳолат расмий шикоят тайёрланишига сабаб бўлди.

Испания Кубоги ярим финалининг жавоб учрашуви 3 мартдан 4 мартга ўтар кечаси Барселонадаги "Spotify Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Испания Кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланади.

Киритилди: 11:36, 14.02.2026.
Ўқилди: 15510 марта.
Фикрлар: 110 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.