Кириш Регистрация

Витинья "ПСЖ"нинг кутилмаган мағлубиятига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Витинья Лига 1 доирасида "Ренн"га қарши бой берилган ўйиндан (1:3) сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Қизил-қоралар" парижликларнинг чемпионатдаги етти ўйиндан иборат ғалабали сериясига чек қўйишди. Меҳмонлар таркибидаги ягона голни 72-дақиқада Усмон Дембеле киритди.

"Бу аниқ биз кутган натижа эмас. Яхши ўйин кўрсатган рақибга муносиб баҳо бериш керак. Бироқ, ҳатто "Ренн" ўз тарихидаги энг яхши ўйинини ўтказган тақдирда ҳам, биз ўз даражамиздан келиб чиқиб, барибир ғалаба қозонишимиз шарт эди", — дея Витиньянинг ўйиндан кейинги интервьюсидан иқтибос келтиради "PSG Community".

"ПСЖ" 51 очко билан жадвалда пешқадамлик қилмоқда, аммо захирасида битта ўйини бор бўлган "Ланс" улардан атиги икки очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 17:20, 14.02.2026.
Ўқилди: 265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.