Кириш Регистрация

Лапорта сайловолди кампаниясининг янги шиорини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Янги сайловларда иштирок этиш учун «Барселона» президенти лавозимини тарк этган Жоан Лапорта ўз сайловолди кампаниясининг шиорини тақдим этди. Бу ҳақда "sport.es" нашри хабар бермоқда.

Янги шиор аввалги сайловларда ишлатилганидан бироз фарқ қилади. 2021 йилда Лапорта «Биз «Барселона»ни севамиз» иборасидан фойдаланган бўлса, эндиликда у «Биз «Барселона»ни ҳимоя қиламиз» деб янграмоқда. Шу тариқа, Лапорта сайловчиларга унинг штабидан бошқа ҳеч ким клуб манфаатларини бу даражада ҳимоя қилмаслигига ишора берди.

Дастлабки номзодлик тақдимоти 17 февралга режалаштирилган. Сайловлар 15 март куни бўлиб ўтади, унгача Лапортанинг вазифалари вице-президент Рафа Юстега ўтди.

Киритилди: 17:31, 14.02.2026.
Ўқилди: 547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.