Кириш Регистрация

Бундеслига. "Байер" ўз майдонида "Санкт-Паули"ни тор-мор этди ва кучли тўртликка қайтди

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда "Байер" ўз уйида "Санкт-Паули" устидан 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Леверкузенликлар сафида голларни Жарелл Куанса (13-дақиқа), Патрик Шик (14-дақиқа), Эдмонд Тапсоба (52-дақиқа) ва Эрнест Поку (78-дақиқа) киритишди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Байер" (39 очко) Бундеслига турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. "Санкт-Паули" (17 очко) эса жадвалда 17-поғонани эгаллаб турибди.

Германия Бундеслигаси, 22-тур

14 февраль, 19:30. «БайАрена» стадиони.

«Байер» — «Санкт-Паули» — 4:0 (2:0)

Голлар: 1:0 – 13 Куанса, 2:0 – 14 Шик, 3:0 – 52 Тапсоба, 4:0 – 78 Поку.

«Байер»: Бласвих, Андрих, Тапсоба, Куанса, Гарсия, Паласиос (Террье, 80), Гримальдо (Хофманн, 72), Васкес (Артур, 59), Поку, Маза (Тилльман, 46), Шик (Кофане, 59).

«Санкт-Паули»: Василь, Андо, Метс, Джвигала, Сэндс (Фудзита, 69), Ирвайн (Хара, 69), Пырка, Салиакас (Рицка, 83), Синани, Расмуссен, Карс (Сисей, 83).

Огоҳлантириш: Метс (90).

Киритилди: 21:31, 14.02.2026.
Ўқилди: 296 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.