Кириш Регистрация

Ла лига. «Реал Мадрид» «Реал Сосьедад»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Винисиус пенальтидан 2 та гол урди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати — Ла Лиганинг 24-тури доирасида Реал Мадрид ҳамда "Реал Сосьедад" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Беллашув Мадрид шаҳридаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилди.

Майдон эгалари мазкур баҳсда 4:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ҳисобни 5-дақиқада Гонсало Гарсия очди. 21-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Микель Оярсабаль пенальтидан аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. 25-дақиқада эса «қироллик клуби» вингери Винисиус Жуниор пенальтидан фойдаланиб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада Федерико Вальверде учинчи голни киритди. Иккинчи тайм бошида Винисиус Жуниор яна бир пенальтини голга айлантириб, дубль расмийлаштирди.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади. 24 турдан сўнг мадридликлар 60 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Реал Сосьедад» эса 31 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда «Реал Сосьедад» 21 февраль куни ўз майдонида «Овьедо»ни қабул қилади. «Реал Мадрид» эса шу куни сафарда «Осасуна»га қарши майдонга тушади.

Испания — Ла Лига, 24-тур
14 февраль 2026 йил. Мадрид. «Сантьяго Бернабеу»
Реал Мадрид — Реал Сосьедад — 4:1
Голлар: 1:0 — Гарсия (5), 1:1 — Оярсабаль (21, пен.), 2:1 — Винисиус Жуниор (25, пен.), 3:1 — Вальверде (31), 4:1 — Винисиус Жуниор (48, пен.)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:27, 15.02.2026.
Ўқилди: 751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.