Кириш Регистрация

Кейн Европа футболи афсоналари қаторига қўшилди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Европанинг кучли бешлик чемпионатларида 300 та гол урган футболчиларнинг элита клубига аъзо бўлди.

Англиялик футболчи ушбу маррани забт этган тўққизинчи ўйинчига айланди. Мюнхенликлар ҳужумчиси ўзининг 300-голини шанба куни Бундеслига доирасида кечган "Вердер"га қарши баҳсда (3:0) киритди. Кейнга қадар 300 ва ундан ортиқ голларни Лионель Месси, Криштиану Роналду, Роберт Левандовски, Жимми Гривз, Герд Мюллер, Стив Блумер, Дикси Дин ва Златан Ибраҳимович уришга муваффақ бўлишган.

Европанинг етакчи лигаларидаги умумий голлар сони бўйича рекордчи Лионель Месси бўлиб турибди — 396 та гол. Криштиану Роналду ундан атиги битта тўпга ортда қолмоқда. Иккала футболчи ҳам фаолиятини давом эттиришмоқда, бироқ эндиликда Европадан ташқарида тўп суришмоқда.

"Бавария"га ўтишдан олдин Харри Кейн узоқ йиллар давомида "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 11:40, 15.02.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7183]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3496]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3285]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3054]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2228]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2104]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2090]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2025]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2001]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик