"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн фаолияти давомида урилган голлар сонини 500 тага етказиб олди.
Инглиз футболчиси "Вердер"га қарши кечган баҳснинг 22-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, рақиб дарвозасини ишғол қилди, 25-дақиқада эса ўйиндан гол урди. Ҳужумчининг иккинчи голи унинг фаолиятидаги 500-си бўлди. Ушбу кўрсаткичга эришиш учун Кейнга бор-йўғи 743 та ўйин кифоя қилди — бу футбол тарихидаги энг яхши тўпурар Криштиану Роналдунинг натижасидан яхшироқдир. Роналду ўзининг 500-голини 753-учрашувида киритган эди. Бу маррани Лионель Месси (632) ва Роберт Левандовски (734) янада тезроқ забт этишган.
Харри Кейн 2023 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунга қадар у ўзи учун қадрдон бўлган "Тоттенхэм" сафида ҳаракат қилган.













