Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Даниэль Алвес: «Неймар ҳали гўдак. Аммо тўғри йўлни танлади»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Даниэл Алвес жамоанинг янги ҳужумчиси Неймар борасида шахсий фикрлари билан ўртоқлашди. Интервью Mundo Deportivo`да нашр этилган.

-Неймарнинг ўтиши ҳақида қачон билгандингиз?

-Ҳамма қатори, трансфер амалга ошганда.

-Лекин сиз олдиндан ушбу трансфер амалга ошишига қатьий ишонгандингиз.

-Агар у "Сантос"ни тарк этса, "Барселона"га келишига ишончим комил эди. Чунки унинг ўзи шуни хоҳларди. Агар кимдир ўзи истаган жамоага ўта олмаса, у ҳолда ўша клубида қолади.

Дўстим "Барселона"дек буюк клуб сафида футболдан завқланиб тўп суришини хоҳладим. Ўйлайманки, Неймар биздан кўп нарсани ўрганиши мумкин. У ажойиб йигит. Неймар ҳали болакай. Энди унинг ёш боладан ҳақиқий эркакка айланишини ва ҳамма нарсани ўрганишини истаяпман.

Неймар "Барселона"га жаҳоннинг энг яхшилари қаторида футболни ўрганиш умидида келди. Масалага нотўғри ёндошиш ярамайди. У етарлича камтар.

Ўйлашимча, Неймар тўғри жойни танлади. Бу ердагилар Жаҳон чемпионатларида қатнашишган, нимани ютиш мумкин бўлса ҳаммасини ютишган. Улар қолганлар учун намуна. Мен учун ҳам, ҳатто ўзим бу ерда анчадан буён бўлишимга қарамай.

Гап унинг маданияти, ўйини ва ўзини қандай тутиши ҳақида кетмоқда. Неймарнинг шу ерда яшаб ҳаммасини ўрганиб кетишини хоҳлаяпман.

-Месси ҳам аста-секин бошлаган...

-Албатта. Мен ҳар доим шуни мисол қилиб келтираман. Лео ўйнай бошлаганида етакчи Рональдиньо эди. Месси кутди ва ўрганди. Ҳаётда ҳар доим кута билмоқ керак.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:35, 13.08.2013.
Ўқилди: 3477 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.