Кириш Регистрация

Флик Педри ва Гавининг ҳолати бўйича маълумот берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» устози Ханс-Дитер Флик жароҳатланган ярим ҳимоячилар — Педри ва Гавининг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Машғулотларда кўрганларим мени ҳайратда қолдирди. Эҳтимол, Педри февраль ойида майдонга туша олмас, лекин ўйлайманки, март ойига бориб у тайёр бўлади. Гави? У билан жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак», — деди Флик журналистларга.

Ҳар икки футболчи жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Ушбу мавсумда Педри барча турнирларда 25 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Гави эса Испания чемпионатининг жорий мавсумида бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли пасни амалга оширди.

Киритилди: 18:08, 15.02.2026.
Ўқилди: 484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.