Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

Мактоминай АПЛга қайтмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ аъзоси, шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай ўзининг ҳозирги клуби — «Наполи»ни тарк этиши мумкин.

Tuttomercatoweb журналистларининг маълумотларига кўра, хавбек Англия Премьер-лигасига қайтишни орзу қилмоқда. Ярим ҳимоячи унинг трансферига қизиқиш билдираётган «қизил иблислар» лагерига қайтиши эҳтимоли бор.

29 ёшли ярим ҳимоячи Неаполь жамоасида 2024 йилнинг августидан буён тўп суриб келмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2028 йил июнь ойи охирида якунига етади. Шотландиялик футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.

Серия А жорий мавсумида Скотт 23 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига олтита гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 18:28, 15.02.2026.
Ўқилди: 2022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.