«Манчестер Юнайтед» футболчилари жамоа марказий ҳимоячиси Гарри Магуайрни қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Бу ҳақда Tribal Football нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, жамоа аъзолари «қизил иблислар» ва 32 ёшли ижрочи ўртасида янги меҳнат шартномаси имзоланиши тарафдори. Магуайрнинг манкунианликлар билан амалдаги келишуви 2026 йил июнь ойи охирида якунига етади. Гарри 2019 йилнинг августидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида тажрибали футболчи 13 та учрашувда майдонга тушди. Магуайр ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.













