Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

"Атлетико" Симеоне даври антирекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби Ла Лига 24-тури доирасидаги баҳсда кутилмаганда «Райо Вальекано»га имкониятни бой берди — 0:3.

«Арилар» биринчи бўлимнинг ўзидаёқ жавобсиз иккита тўп киритишди, танаффусдан сўнг эса меҳмонлар дарвозасига яна бир гол уриб, ҳисобни йириклаштиришди. Opta маълумотларига кўра, «матрасчилар» Диего Симеоне жамоада иш бошлаган вақтдан — 2011 йилнинг мартидан бери илк бор Испания чемпионати ўйинининг биринчи бўлимида ўз дарвозалари томон еттита аниқ зарба берилишига йўл қўйишди. Ўшанда бу ҳолат «Висенте Кальдерон»да Мадриднинг «Реал» клубига қарши кечган дербида юз берган эди.

Диего Симеоне 2011 йилнинг декабрь ойида «Атлетико» бош мураббийи лавозимини эгаллаган. Аргентиналик мутахассис қўл остида мадридликлар икки бор Ла Лига ғолибига айланишган.

Киритилди: 12:00, 16.02.2026.
Ўқилди: 434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.