Кириш Регистрация

Облак 0:3 ҳисобидаги мағлубият ҳақида: «Ҳақиқий «Атлетико»ни «Барселона» билан ўйинда кўргандингиз»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби дарвозабони Ян Облак Ла Лиганинг якшанба кунги баҳсида «Райо Вальекано»дан учралган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг интервью берди.

«Матрасчилар» Испания Кубоги ярим финали доирасида «Барселона» устидан қозонилган оламшумул ғалабадан (4:0) уч кун ўтиб «арилар» билан тўқнаш келишди. Бу сафар Диего Симеоне жамоаси кутилмаганда аутсайдерлардан бирига имкониятни бой бериб қўйди.

«Ҳақиқий «Атлетико» — бу ўтган галги «Барселона» билан ўйиндаги жамоадир. Биз ҳар бир баҳсда айнан шундай ҳаракат қилишимиз керак. Доимо мана шу имижга интилишимиз лозим», — дея Облакнинг интервьюсидан иқтибос келтирмоқда Испания ОАВлари.

Чоршанба куни, 18 февраль куни «Атлетико» Чемпионлар лигаси доирасида Бельгиянинг «Брюгге» жамоаси билан тўқнаш келади.

Киритилди: 12:40, 16.02.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик