Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

«Арсенал» Англия Кубоги тарихини янгилади

Баҳо:
+ | -

Англия Кубогининг тўртинчи босқичи доирасида «Арсенал» ўз майдонида «Уиган»ни тор-мор келтирди. Учрашув 4:0 ҳисобида якунланди. «Канонирлар» барча голларни биринчи бўлимда киритишди.

OptaJoe маълумотларига кўра, «Арсенал» 1992/93 йилги мавсумдан бери Англия Кубоги ўйинининг дастлабки ярим соатида рақиб дарвозасига тўртта гол уришга муваффақ бўлган илк Премьер-лига вакилига айланди. Голларга Мадуэке, Мартинелли ва Жезус муаллифлик қилган бўлса, яна бир гол Хант томонидан ўз дарвозасига (автогол) киритилди.

«Арсенал» навбатдаги ўйинини 18 февраль куни ўтказади. Шу куни Микель Артета шогирдлари Англия чемпионатининг қолдирилган 31-тури доирасида «Вулверхэмптон» билан тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.

Киритилди: 13:14, 16.02.2026.
Ўқилди: 290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.