Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди"

Баҳо:
+ | -

Португалиянинг «Бенфика» клуби дарвозабони Анатолий Трубин Мадриднинг «Реал» жамоаси дарвозасига киритган голи ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. Ушбу гол «бургутлар»ни Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига олиб чиққан эди.

«Футбол ўйнашни бошлаганимдан бери (6 ёшимдан), гол ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ишладим ва қўлимдан келган барча ишни қилдим. Энди эса биргина вазиятдан сўнг кўпчилик мени гол урганим учун танийдиган бўлди», — дея Трубиннинг сўзларини келтиради The Athletic.

«Бу содир бўлганига ҳали ҳам ишона олмаяпман. Бугун машғулотни тугатганимда, бир мухлис мени суратга тушиш учун тўхтатди ва гол зўр бўлганини айтди. Бу ақл бовар қилмас ҳолат. Бу лаҳза доимо мен билан қолади».

Трубин «Бенфика» кейинги босқичга чиқиши учун яна гол кераклигини билмаган бўлган. «Биз жарима зарбаси ишлаб олганимизда, мураббий менга олдинга боришни ишора қилди. Мен кимдандир: "Бизга яна гол керакми?" деб сўрадим.

Ўйин пайтида ўйламайсан. Шунчаки ҳаракат қиласан. Бу вазият жуда тез содир бўлди. Эҳтимол, узатма идеал бўлгани учундир ёки шундай бўлиши кераклиги учун содир бўлгандир».

Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «Бенфика» яна Мадриднинг «Реал» клуби билан тўқнаш келади. Ўйинлар 17 ва 26 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:35, 16.02.2026.
Ўқилди: 352 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.