Ҳасанали Қодиров маълум танаффусдан сўнг ижодга яна шиддат билан кириб келди. Айниқса, терма жамоа мавзуси Ҳасанали отанинг куйинчалик билан таҳлил қиладиган йўналишларидан бири. Термамиз тўғридан-тўғри ЖЧга чиқа олмаганидан кейин унинг атрофида турли гап-сўзлар бўлиб ўтди. Ҳ.Қодиров ёзган навбатдаги мақола эса миллий жамоамизнинг ҳозирги ҳолатига умумий хулоса бўлса ажаб эмас.
"Билмадим... Билолмадим..." деб номланган мақола 4та таймдан — 4та қисмдан иборат. Биз уларни бир ҳафта давомида кунора Ҳасанали Қодиров блогида бериб борамиз. Ўқинг ва ўз фикрингизни билдиринг.
Дарвоқе, ушбу мақоланинг дастлабки икки қисми уфф.уз сайтида берилди. Барча қисмлари эса бизнинг сайтда бериб борилади.
Демак, Ҳасанали Қодиров. 1-қисм. Олий бош қўмондон ким?