Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

Тьяго Силванинг ўғли Англия U15 терма жамоасида дебют қилди

Баҳо:
+3 | -

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Тьяго Силванинг ўғли, футболчи Яго Силва Англиянинг 15 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоасида илк ўйинини ўтказди. Бу ҳақда Tribal Football хабар бермоқда.

Кичик Силва Бразилия терма жамоасида ўйнаши ҳам мумкин эди, бироқ у «уч шерлар»ни танлади. Яго ва унинг укаси Исаго Лондонда яшашади ва отаси илгари фаолият юритган «Челси» академиясида шуғулланишади. Англия U15 терма жамоасидаги дебют ўйинида Яго Силва жамоадошларига Кипр термасини 3:0 ҳисобида мағлуб этишга ёрдам берди.

Эслатиб ўтамиз, Тьяго Силва Лондон клуби таркибида Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Киритилди: 21:15, 16.02.2026.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.