Ла Лиганинг 24-турида «Барселона» сафарда «Жирона»га имкониятни бой берди (1:2).
Каталонияликлар Пауло Гассанига дарвозаси томон 27 та зарба йўллашди, бироқ уларнинг фақат 4 таси аниқ нишонга борди. Мичел Санчес жамоаси эса Жоан Гарсия дарвозасига 13 бор зарба бериб, шулардан 9 тасини аниқ амалга оширди.
«Барселона» бурчак зарбалари борасида (7:3) ва тўп назорати бўйича (71% га 29%) устунлик қилди. Шунингдек, xG (кутилган голлар) кўрсаткичи ҳам «блауграна» фойдасига бўлди — 2,93 га қарши 2,76.













